O‘zLiDeP раҳбарига “Хўжақўрғон” МФЙ раисидан миннатдорчилик хати келди (+фото)

05.01.2019, 16:08

O‘zLiDeP раҳбарига “Хўжақўрғон” МФЙ раисидан миннатдорчилик хати келди (+фото)

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Собиржон Мухторов сайловчилар ишончини қозонган депутатлардан. Боиси, у кўп вақтини халқ орасида ўтказади, одамлар дарду ташвиши билан яшайди.

Айтиш жоиз, ҳозирга қадар халқ ноиби ташаббуси билан “Хўжақўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган қабристонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, маҳаллада электр токи билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди, ҳудуддаги Хотира майдонида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.   

Бу ҳақида яқинда “Хўжақўрғон” МФЙ раиси номидан келган миннатдорчилик хатида баён қилинган. O‘zLiDeP раҳбари номига ёзилган хатда депутат кўмаги билан маҳаллада аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилгани қайд этилган.   

Хат муаллифининг айтишича, депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топган. Шунингдек, ўз хатида депутат бу каби кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлиб, аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширганини ёзган.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    4029
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+