Қорақалпоғистонлик депутатларимиз мансабдор шахслар ҳисоботидан қониқди
07.01.2019, 10:08

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари Т.Байжановнинг ҳисоботи эшитилди.
–Ўтган 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари Т.Байжанов. – Натижада ҳозирда Республикада 19 давлат-хусусий шерикчилик асосида, 4 нодавлат ва 66 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият бошлади.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи У.Тлеўниязовнинг ҳисоботи ҳам тингланди.
–2018 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича қатор Президент қарор ва фармонлари қабул қилинди, – дейди У.Тлеўниязов. – Биргина давлатимиз раҳбарининг “Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва аҳолининг бандлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туманнинг иқтисодий жиҳатдан потенциалини ривожлантириш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ташкил этишга қаратилган изчил ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилди.
Йиғилишда шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм қўмитаси бошқарма бошлиғи Б.Қусекеевнинг ахбороти ҳам эшитилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сўровига тез орада жавоб берилади
16.11.2019, 18:44
-
Депутатлик сўровидан сўнг муаммога ечим топилди
14.11.2019, 16:45
-
Иштихонлик мутасаддилар депутатлик сўровларига нега бефарқ?
09.11.2019, 16:49
-
Самарқандда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
02.11.2019, 17:25
-
OʻzLiDeP депутатининг таклифи билан энди тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтайди
30.10.2019, 08:50
Фикрингизни қолдиринг