Мурожаатномада билдирилган фикрлар юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади

07.01.2019, 11:54

Мурожаатномада билдирилган фикрлар юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши ҳудуддаги РИОВРИАТМ Хоразм филиали (онкология диспансери)да Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Унда Мурожаатномадан келиб чиқиб партия олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

–Давлатимиз раҳбарининг парламент аъзоларига Мурожаатномасини барчамиз катта қизиқиш билан тингладик, – дейди Урганч шаҳар РИОВРИАТМ Хоразм филиали қошидаги БПТ раиси Айжан Ахмедовна. – Айниқса, унда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзолари, боқувчисини йўқотганларни ўн олти ёшгача ижтимоий муҳофаза қилиш борасида билдирилган таклифлар кўнгилдаги гап бўлди. Мурожаатномада билдирилган таклиф ва  илгари сурилган ғоялар ҳар биримиздан эртанги кунга бефарқ бўлмаслик, юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади.

Тадбирда сўзга чиққанлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф-тавсияларини билдиришди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

  O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+