O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 2019 йилда ҳам хотин-қизларнинг ўз қобилият ва истеъдодини намоён этиши учун зарур шароитлар яратади

07.01.2019, 18:17

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 2019 йилда ҳам хотин-қизларнинг ўз қобилият ва истеъдодини намоён этиши учун зарур шароитлар яратади

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли айниқса, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш O‘zLiDePнинг дастурий вазифаларидан саналади.

Шу боис, партия Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтган йил давомида тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 148 нафар хотин-қиз тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиниб, уларнинг 76 нафарига тижорат банкидан имтиёзли кредитлар олиб берилди. Шунингдек, O‘zLiDePнинг “Дурдона”, Фаровон оила” лойиҳалари доирасида 2  маҳаллада  кутубхона, 1 маҳаллада миллий ҳунармандчилик маркази ташкил этилди, 62  хонадонга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Бундан ташқари, партия “Аёллар қаноти” ташаббуси билан қишлоқ жойларда 3200 хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 23 нафарига бепул даволаниш учун йўлланма берилди. 11 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 4 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага янги уй-жойлар олишда кўмаклашилди.

–Фаолиятимизга холис баҳони халқ беради, – дейди O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Шоира Ҳасанова. – Шу нуқтаи назардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳали қилишимиз лозим бўлган ишлар кўп. Мисол учун, 2019 йилда вилоятдаги мавжуд касб-ҳунар коллежларини 19 минг 397 нафар ёшлар тамомлайди. Уларнинг деярли ярмини эса қизлар ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уларнинг қизиқишини ўрганиб, бандлигини таъминлаш ва эрта турмуш қуришининг олдини олишга жиддий эътибор қаратамиз.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 2019 йилда ҳам хотин-қизларнинг  интеллектуал меҳнат соҳасида ўз қобилият ва истеъдодини намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратишда давом этади. Асосийси, ижтимоий фаол бўлмаган аёлларни қамраб олиш, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар фаолиятидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга астойдил киришади.

                                   Саида УМАРАЛИЕВА

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+