Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз

07.01.2019, 18:19

Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз

O‘zLiDeP Нарпай туман Кенгаши “Аёллар қаноти” “Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” мавзуида амалий мулоқот ўтказди.

Тадбирда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

– Ҳақиқатдан маънавият - энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз, – дейди O‘zLiDeP Нарпай туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Юсупова. –Чунки жамиятимизнинг мустаҳкамлиги ҳам халқимиз маънавияти билан боғлиқ. Шу боис, аҳолининг маданий савиясини юксалтириш, ёшлар ўртасида китобхонлик, жумладан, электрон китобхонликни ривожлантириш, ижодкор зиёлиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқ лозим.

Тадбир сўнгида 13 нафар кам таъминланган оилалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллиги аниқланган аёлларга бепул даволаниш учун йўлланма берилди.

O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+