O‘zLiDeP раҳбарига Олмазор туманидаги “Ёшлик” ва “Чаманбоғ” маҳалла фаолларидан миннатдорчилик хати келди (+ФОТО)

07.01.2019, 18:24

O‘zLiDeP раҳбарига Олмазор туманидаги “Ёшлик” ва “Чаманбоғ” маҳалла фаолларидан миннатдорчилик хати келди (+ФОТО)

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов номига Олмазор туманидаги “Ёшлик”, “Чаманбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда бир гуруҳ маҳалла фаолларидан миннатдорчилик хати келди. 

Хатда мазкур МФЙ ҳудудидаги 27- ва 31- уйларнинг орасидаги пиёдалар ва автомашиналар ўтиш йўлагида ташқи ёритгичлар йўқлиги аҳолига катта қийинчилик туғдираётгани баён қилинган. Бу масала юзасидан тегишли ташкилотларга бир неча маротаба мурожаат қилингани, лекин ҳеч қандай натижа бўлмагани қайд этилган.

Хатда айтилишича, туман аҳли ушбу масала юзасидан 2018 йилнинг октябрь ойида O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Ж.Қодиров ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси А.Шермуратовларга оғзаки мурожаат қилишган. Орадан бироз вақт ўтиб, партия фаолларининг ташаббуси билан ҳудудда симёғочлар ва тежамкор ёритгичлар ўрнатилган.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2770
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Санжар Тулкунов2019-01-09 14:37:47

Депутатларнинг ишларига омад.


G.Ismoilova-patiya a'zosi2019-01-09 12:45:07

O'zLiDeP faollariga jumladan, pariya hofimlari va deputatlariga bu kabi hayirli ishlarni amalga oshirishlarida hamda xalqimiz xizmatida bo'lishdek mas'uliyatli va sharafli ishlarida ulkan matonat tilaymiz.


Абдуллох Исмоилов2019-01-07 19:25:44

Партиямиз фаоллари томонидан жойларда амалга оширилаетган амалий ишлар фукароларимиз калбидан жой олмокда. Партиямиз фаолларига омад!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+