Хонқалик партия фаолларига Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

08.01.2019, 11:39

Хонқалик партия фаолларига Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгаши “Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти” туман бўлими қошидаги БПТда Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия туман Кенгаши ходимлари, БПТ раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

–Президентимиз томонидан жорий йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилиши барча соҳаларда катта ўзгаришлар бўлишига кенг замин яратади, – дейди Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Кадамбой Жуманиёзов. –Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда биз депутатлар, партия фаоллари катта масъулиятни ҳис қилиб, астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Шундагина тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга эришамиз. Бу ижобий натижалар эса жойларда тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади.   

Тадбирда Мурожаатномада баён этилган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини, Ватанимиз обрў-эътиборини янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

                                                                                     Муҳаммаджон ЭРИМОВ,

O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+