#LIVE O‘zLiDePнинг Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқувчи устувор вазифаларига қаратилган кенгайтирилган йиғилиши бошланди

08.01.2019, 12:06

#LIVE O‘zLiDePнинг Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқувчи   устувор вазифаларига қаратилган кенгайтирилган йиғилиши бошланди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши бошланди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий вазифалар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимиз Мурожаатномасидаги барча фикрлар ва ташаббуслар ягона эзгу мақсад – халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, янги эркин, обод ва фаровон Ўзбекистонни қуришга йўналтирилган тарихий ҳужжатдир. Унда барча соҳаларда кўплаб муваффақиятларга эришилган 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоб қилиниб, 2019 йилда унинг давомийлиги юзасидан дастурий йўналишлар белгилаб берилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилгани O‘zLiDeP зиммасига улкан масъулият юклаши таъкидланди. Хусусан, Мурожаатномада белгиланган қонун устуворлиги, адолат ва либерализм тамойилларига асосланган очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, жамият интеллектуал капиталини юксалтириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олинишини кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, муносиб турар жой, иш билан таъминлаш ва фаровонлигини ошириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, очиқлик, ўзаро тенг ва манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган ташқи сиёсий фаолият самарадорлигини янада ошириш каби стратегик аҳамиятга эга вазифалар мамлакатимизни нафақат яқин келажакда, балки узоқ муддатларда ҳам рақобатдошлигини, барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

 O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1795
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+