#LIVE Мурожаатномада билдирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган O‘zLiDePнинг комплекс чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинмоқда

08.01.2019, 12:09

#LIVE Мурожаатномада билдирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган O‘zLiDePнинг комплекс чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма йиғилишида мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг, авваламбор тадбиркорлар  ва ишбилармонлар, фермерлар, хусусий мулк эгалари ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, орзу-истаклари билан муштарак бўлган вазифалардан келиб чиқиб, O‘zLiDeP ҳам ўз фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиққан комплекс чора-тадбирлар режасини партия вакиллари иштирокида кенг  муҳокама қилмоқда.

Қайд этилганидек, фаол инвестицион сиёсат юритмасдан, фаол тадбиркорлик муҳитини яратмасдан туриб, иқтисодий тараққиётга эришиб бўлмайди. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг энг мақбул ва ўз навбатида, мураккаб йўли айнан иқтисодиётга хорижий сармояларни фаол жалб этиш, бунинг учун қулай шароит яратиш масаласига бориб тақалади. Натижада мамлакат иқтисодиётини юқори босқичга олиб чиқади, аҳолининг турмуш тарзи яхшиланиб, минг-минглаб янги иш ўринлари яратилади. 

Мурожаатномада тилга олинган мазкур фикрлардан келиб чиқиб,  O‘zLiDeP мамлакатимизга инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш, инвесторларга қулай муҳит яратиб бериш, уларга эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналарида ўз тадбиркорлигини бошлашларига яқиндан кўмаклашиш ва бу орқали кўплаб янги иш ўринларини яратишга қаратилган турли партиявий лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган.

Шу билан бир қаторда мамлакатимиз иқтисодиётини энг юқори босқичга олиб чиқишда асосий омиллардан бири бўлган “экспортга йўналтирилган, рақамли, ақлли ва инновацион иқтисодиёт”га ўтиш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш, “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш, барқарор монетар сиёсатни амалга оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш муҳим вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди. Қолаверса, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимини ошириш, пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа йўналишлардаги кластерлар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш каби соҳаларда дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга самарали татбиқ этиш партиянинг 2019 йилга мўлжалланган иш режасидан ўрин олган.

O‘zLiDeP матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    1814
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+