Жорий йилда Учқўрғонда 4 хусусий МТМ очилади

08.01.2019, 17:39

Жорий йилда Учқўрғонда 4 хусусий  МТМ очилади

O‘zLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши туман мактабгача таълим муассасаси бўлимида “Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса – тараққиётнинг кафолатидир”  мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси моҳияти ҳақида тўхталиб, кейинги икки йилда мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар яхши самара бераётганини таъкидлашди.

–Давлатимиз раҳбарининг таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш бўйича билдирган фикрлари жуда ўринли бўлди, – дейди туман мактабгача таълим муассасаси бўлими мудири Дилором Эсонбаева. – Чунки ёш авлод тарбияси, уларнинг теран ақл-идрок, юксак маънавият соҳиби бўлиб камол топишида мактабгача таълим тизимининг ўрни катта. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда туманда 4 хусусий МТМ очиш режалаштириляпти. Зеро, бу орқали ҳудудда болаларни боғчага қамраб олиш 32 фоиздан 38 фоизга кўпаяди.

Эслатиб ўтамиз, Мурожаатнома моҳиятига бағишланган тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1698
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+