Олтинкўллик депутатимиз 3- ва 31-умумтаълим мактабининг иситиш тизимидаги носозликни баратараф этишга ҳомийлик қилди

08.01.2019, 17:48

Олтинкўллик депутатимиз 3- ва 31-умумтаълим мактабининг иситиш тизимидаги носозликни  баратараф этишга ҳомийлик қилди

Бугун Сарой ва Қорақалпоқ сайлов округидаги 50 та хонадон фарзандларининг қувончлари чексиз. Боиси, бу болажонларга Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашига мазкур округдан депутатликка сайланган Бегали Азимов турли совғалар улашди.

–Депутатликка номзод танлашда адашмабмиз,– дейди “Сарой” МФЙ маслаҳатчиси Иродахон Халилова. – Чунки Б.Азимов ҳудудимиздаги ҳар бир оиланинг қувончу ташвишларига биз билан елкадош бўлиб шерик бўлади. Ваколати доирасидаги барча кўмакларини аямайди. Айниқса, байрам арафасида бугунгидай йўқловларни унутмайди.

Шунингдек, депутат шу куни O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши билан бирга тумандаги 3- ва 31-умумтаълим мактабларининг иситиш тизимидаги носозликни баратараф этишга ҳомийлик қилди.

Хуснора АБДУЛЛАЕВА,

O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    508
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+