O‘zLiDeP Президент Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди

09.01.2019, 16:33

O‘zLiDeP Президент Мурожаатномаси  тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди

Пастдарғом туманида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган партиянинг ҳудудий кенгашлари олдида турган устувор вазифаларига қаратилган давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда партиянинг вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор ҳамда ишбилармонлар қатнашди.

–Бугун жойларда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси моҳияти кенг ўрганиляпти, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Қ.Шойимов. – Мурожаатномада барча соҳа қатори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши белгилангани  давлатимиз иқтисодиётини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Демак, бу жараёнда биз партия вакиллари ҳам белгиланган вазифалар ижросида фаол иштирок этишимиз лозим.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган партиянинг ҳудудий ва туман Кенгашларининг вазифалари белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот  хизмати

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-09 21:25:19

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ўрганиш, таҳлил ва тарғиб қилиш ҳар бир партиямиз фаолининг бирламчи вазифаларидан биридир.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+