O‘zLiDeP “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилди

09.01.2019, 16:36

O‘zLiDeP “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Тегишли соҳа вакиллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишда Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

 “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилишда партия ва унинг барча даражадаги ташкилотлари, депутатлик гуруҳларидан алоҳида фаоллик талаб этилиши таъкид­ланди.

–Президентимиз Мурожаатномада ҳар бир соҳани алоҳида таҳлил этар экан, халқимизни қийнаётган, тараққиётимизга ғов бўлаётган муаммолар ҳақида очиқ гапириб, уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатди, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев. – Айнан жаҳон тажрибасига таянган ҳолда қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришганини таъкидлади. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келишини қайд этди. Бу таклиф ва  илгари сурилган ғоялар эса барчамиздан юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади.

Тадбирда ўтган 2018 йилда партия фаоллари хонадонма-хонадон юриб, халқ билан мулоқот қилгани, учрашувлар давомида аҳолини қийнаб келётган қатор муаммолар жойида ҳал этилгани, шунингдек, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурлари доирасида кўплаб ёшлар, хотин-қизлар ўз бизнесини бошлашгани айтиб ўтилди.

Йиғилишда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйи­ча чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2019-01-10 09:31:10

О‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилишида Президентимиз Мурожаатномасида такидлаб ўтилган ҳар бир пунктга алоҳида ёндашилди ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйи­ча чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. Йиғилиш қизғин бахс-мунозараларга бой, кўтаринки рухда ўтказилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+