O‘zLiDeP чустлик тарафдорларимизга Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди
09.01.2019, 16:36
O‘zLiDeP Чуст туман Кенгаши Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди.
Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия туман Кенгаши ходимлари, БПТ раислари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, Мурожаатномада 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ўз ифодасини топди. Бу эса, шубҳасиз давлатчилигимиз ривожланишида янги босқич бошланганидан далолат беради.
–Мурожаатномада мамлакатимизни келгусида ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шукуржон Юлдашев. – Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада ҳар бир соҳани алоҳида таҳлил этар экан, халқимизни қийнаётган, тараққиётимизга ғов бўлаётган муаммолар ҳақида очиқ гапириб, уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, биз депутатлар ваколатимиз доирасида жамиятдаги муаммоларни бартараф этишда ташаббускор бўлиб, янги таклифлар билан ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишимиз зарур.
Тадбир сўнгида Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.
Абдуллалатиф РАҲМАНОВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
ҳузуридаги СТМ раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг