O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” Пастдарғомдаги жазони ижро этиш муассасасида хотин-қизларга семинар ташкил этди

09.01.2019, 16:38

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” Пастдарғомдаги жазони ижро этиш муассасасида хотин-қизларга семинар ташкил этди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Пастдарғом туманидаги жазони ижро этиш калониясида “Аёл бахти – жамият бахти” мавзуида амалий семинар ташкил этди.

Семинарда вилоят бандликка кўмаклашиш маркази, хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, “Оила” илмий-амалий маркази ҳамда  тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тадбирда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган аёллар билан якка тартибда иш олиб бориш, уларга психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари, намунали оилалар иштирокида маслаҳатлар бериш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, аҳолига, айниқса, хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Бундай хулқ-атвор пайдо бўлишига йўл қўймасликка қаратилган психологик дастурлар ишлаб чиқиш, жонга қасд қилишнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда хотин-қизлар ўртасидаги жиноятларни олдини олишда маҳалла раисларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини кенгроқ жалб этишга келишиб олинди.

Тадбир сўнгида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан жазони ўташ калониясидаги 30 нафарга яқин хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди.

O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    181
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-01-10 10:19:22

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлими ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Пастдарғом туманидаги жазони ижро этиш калониясида ўтказилган тадбир жуда кераклидир. Чунки хар бир аёл эътиборда бўлиши керак.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-09 21:19:04

Аёл-оиланинг асосий таянчи, фарзанд тарбияси, унинг бахти-иқболи кўп жиҳатдан аёлнинг қандай тарбия кўрганига боғлиқ. Шунинг учун йўлдан адашган аёлларни тўғри йўлга солиш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида кўмаклашиш жамиятнинг соғлом бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун бу борадаги ишларга муваффақиятлар тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+