Косонсойлик партиядошларимиз “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилди

10.01.2019, 18:23

Косонсойлик партиядошларимиз  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилди

O‘zLiDeP Косонсой туман Кенгаши Президентимизнинг мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда 2019 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

– Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар барча соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда, – дейди O‘zLiDeP фаоли Дониёр Шарипов. – Хусусан, ҳудудимизга мос бўлган тиббиёт туризмини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўтган йилда туманда жойлашган сиҳатгоҳ ва клиникалар 5500 нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатган эди. Жорий йилда бу кўрсаткични 7000 га етказиш режалаштирилган.  

Тадбирда сўз олганлар Мурожаатномада белгиланган вазифалар ҳақида тўхталар экан, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+