Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч

10.01.2019, 18:25

Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч

O‘zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги муносабати билан шу мавзуда тадбир ташкил этди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимиз мудофаа тизимида кенг қамровли ўзгаришлар, ривожланишлар бўлгани, миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлик даражаси ортиб, хавфсизлигимизга рахна соладиган ҳар қандай таҳдидларга қарши турадиган замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлангани таъкидланди.

– Ҳар томонлама яхши тайёрланган, етарли даражада таъминланган ва ижтимоий ҳимояланган, қудратли Қуролли Кучларгина тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўла олади, – дейди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 99651-сонли Ҳарбий қисм командири М.Мамажанов. – Ўзбекистоннинг миллий армия қурилишидаги аниқ позицияси шундай тамойил асосига қурилган.

Тадбир сўнгида ҳарбий қисм офицерлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+