Ватан мудофааси муқаддас бурч

10.01.2019, 18:26

Ватан мудофааси муқаддас бурч

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Таварон” МФЙда “Ватан мудофааси муқаддас бурч” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Унда партия туман Кенгаши маъсуллари, Ўзбекистон Қуролли кучлари Каттақўрғон гарнизони, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда маҳалла фаоллари қатнашди.

–Ҳар йили мазкур сана муносабати билан жойларда байрам тадбирлари ташкил этилади, – дейди “Ватанпарвар” УСТК қошидаги БПТ раиси Ш.Тўхтаев. – Чунки Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат бурчини сидқидилдан адо этаётган мард ва жасур ўғлонларнинг машаққатли хизматлари эвазига юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Энг муҳими, халқимиз ўз ҳаётидан рози бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-12 16:40:37

Она Ватан мудофаасига бағишлаб ўтказилаётган бундай тадбирлар ёш авлод онгу-шуурида юксак ватанпарварлик, ватанга, юртга садоқат туйғуларининг янада мустаҳкамланишида муҳим ижобий роль ўйнайди, шубҳасиз. Каттақўрғон туманидаги партиядошларимизнинг бу борадаги ишларига омад тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+