Ҳудудий партия ташкилотлари Мурожаатномада билдирилган фикрлардан келиб чиқиб устувор вазифаларни белгилаб олмоқда

10.01.2019, 18:29

Ҳудудий партия ташкилотлари Мурожаатномада билдирилган фикрлардан келиб чиқиб устувор вазифаларни белгилаб олмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбарининг  Мурожаатномаси мамлакатимиз ривожини янги босқичга кўтариш, халқимизнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

–Давлатимиз раҳбари парламентга Мурожаатномасида барча соҳа ва бўғинда ишлаётган кадрларни халқ манфаати йўлида виждонан хизмат қилишга ва одамларни рози қилишга  даъват этди, – дейди  O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири И.Холматов. Бу эса партиямизнинг барча даражадаги ташкилотлари зиммасига ҳам катта масъулият юклади. Шу боис, тадбир давомида Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, ундан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олишга алоҳида аҳамият бердик.

Тадбирда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилишда партия ва унинг барча даражадаги ташкилотларидан алоҳида фаоллик талаб этилиши таъкидланди.

Тадбир якунида Мурожаатнома ижроси юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши  матбуот котиби

  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2019-01-14 14:36:09

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилишда партия ва унинг барча даражадаги ташкилотларидан алоҳида фаоллик талаб этилади. Ҳар бир кенгаш ,ҳар бир БПТ ларда уни чуқур тахлил этиб,шу асосда режалар тузиб йил давомида уни амалга ошириш имкониятларини қилиишимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+