O‘zLiDeP депутати Маъруф Мўминов “Адолатли депутат” деб топилди

10.01.2019, 18:37

O‘zLiDeP депутати Маъруф Мўминов “Адолатли депутат” деб топилди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Маъруфжон Мўминов халқ ишончини қозонган депутатлардан. Чунки у ҳар куни халқ дарду ташвиши билан яшайди, уйма-уй юриб одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал этади.

Шунингдек, депутат сифатида мамлакатда янги қабул қилинаётган қонунларни жойларда тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли бандлигини таъминлашдек хайрли ишларда алоҳида жонбозлик кўрсатиб келади.

Шу боис, халқ вакили ушбу хизматлари учун Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан “Адолатли депутат” деган сертификат билан тақдирланди.

Маълумот учун, М.Мўминов O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган “Энг намунали депутат” кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритган.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1966
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Адиба Алиёрова2019-01-11 09:56:14

Халқнинг дарду ташвиши билан яшайдиган Маъруфхон Мўминов каби депутатларимиз доимо кўпайиб бораверсин. Бунинг учун биз партия ходимлари уларни хамиша ишларида мададкор бўлсак, бунданда юқори мукофатларга муносиб бўлишади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+