Жиззахлик партиядошларимиз “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилди

12.01.2019, 14:03

Жиззахлик партиядошларимиз “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” Давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Мирзачўл туман мусиқа ва санъат мактабида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Унда партия вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгашларга партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, ўқувчи- ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

–Мурожаатномада билдирилган фикрлар ҳар биримизни фаолликка, жамиятда кечаётган жараёнларга бефарқ бўлмасликка ундайди, – дейди Мирзачўл туман мусиқа ва санъат мактаби директори К.Каттакишиева. – Боиси, давлатимиз раҳбари биз, педагоглар зиммасига ҳам катта вазифалар қўйди. Албатта, таълим соҳасидаги ислоҳотларга, биз, мураббийлар томошабин бўлиб туришимиз мумкин эмас. Демак энди эскича таълим тизимидан чекиниб, амалий ишларга ўтишимиз даркор.

Тадбирда шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. “Обод қишлоқ”, “Ёшлар келжагимиз” Давлат дастурлари ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича қатор таклифлар берилди.

 Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+