Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир
12.01.2019, 14:14

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” мавзуида тадбир ташкил этди.
Тадбирда кейинги йилларда миллий армияни изчил қуриш ва ислоҳ этиш Қуролли Кучларнинг қиёфаси, ташкилий тузилиши, қўшинларни бошқариш тизими, ҳарбий кадрларни тайёрлашни тубдан ўзгартиришга, қўшинларни қурол-аслаҳа ва техниканинг энг янги намуналари билан таъминлашга имкон бергани таъкидланди.
–Ватанни ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқорасини бурчи ҳисобланади, – дейди кичик сержант Лобар Оҳунова. – Зеро, ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир. Шу боис, ватанимиз ҳимояси йўлида хизмат қилаётганимдан жудаям фахрланаман.
Тадбирда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири экани қайд этилди.
Муроджон ЎРИНОВ,
OʻzLiDeP Тошкент
шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатликка номзод Б.Солиев сайловчилар муаммосига жойида ечим топди
13.12.2019, 19:12
-
Депутатликка номзод П.Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди
13.12.2019, 17:10
-
Сайловчилар OʻzLiDePдан депутатликка номзод Расул Кушербаев дастурини қўллаб-қувватлади
13.12.2019, 17:07
-
Жомбойлик сайловчилар O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этмоқда
13.12.2019, 17:05
-
Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак
13.12.2019, 16:45
Билдирилган фикрлар
Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-12 16:45:08
Бу каби маърифий тадбирларнинг кенг жамоатчилик ўртасида кўплаб ва доимий ўтказилиши биринчидан, кенг халқ оммаси ўртасида партиямиз ғояларининг кириб боришига ижобий таъсир ўтказса, иккинчидан, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш ишида муҳим аҳамият касб этади.