Мардлар қўриқлайди Ватанни

14.01.2019, 12:29

Мардлар қўриқлайди Ватанни

O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида тадбир ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, афғон уруши қатнашчилари, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этган тадбирда юртимизда тинчлик ва барқарорликни ишончли ҳимоя қилишга қодир, замонавий талабларга жавоб берадиган миллий армиямизнинг сарҳадлар дахлсизлиги ҳамда осойишта ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

–Кейинги йилларда мамлакатимизда етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга  алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат раҳбари Ю.Маткаримов. –Натижада миллий армиямиз тезкор ва ихчам, ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба беришга қодир бўлган жанговар кучга айланиб бормоқда.

Тадбир якунида афғон уруши қатнашчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2088
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shuhrat2021-10-14 20:13:14

Sizlar bizni vatani qo'riqlaysiz sizlarni yaxshi ko'ramiz


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+