O‘zLiDeP Наманган шаҳридаги 7254 ҳарбий қисмда байрам тадбири ташкил этди

14.01.2019, 12:39

O‘zLiDeP Наманган шаҳридаги 7254 ҳарбий қисмда байрам тадбири ташкил этди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Наманган шаҳридаги 7254 ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  “Ватан ҳимояси –муқаддас бурч” мавзуида тадбир ташкил этди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Иброҳим Сатторов йиғилганларни байрам билан қутлаб, мамлакатимизда соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

–Ватанни ҳимоя қилиш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш шарафли бурч, – дейди шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи Ғиёс Туйғунов. –  Шу боис, бугун Қуролли Кучларимизни модернизация қилиш, хусусан, ҳарбий таълим соҳасига замонавий билим, илғор хорижий тажрибалар, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга жиддий эътибор қаратиляпти. Бундай юксак эътибор эса бизни ўз ишимизга бўлган масъулиятни янада оширади.

Тадбир сўнгида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Наманган момиқ сочиқлар” МЧЖ раҳбари Ғиёсиддин Бабаханов томонидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+