Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби

14.01.2019, 12:44

Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан шу мавзуда тадбир ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самара бераётгани, муддатли ҳарбий хизматга жисмонан соғлом, юксак интеллектуал салоҳиятли ёшлар саралаб олинаётгани, ҳарбий хизматга ёшларнинг қизиқиш ва интилиши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

– Дунёда касблар, ҳунарлар кўп. Аммо улар орасида энг муқаддас шарафли касб бу – она ватанни ҳимоя қилиш, унинг сарҳадларини кўз қорачиғидек асрашдир, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири Даврон Камолиддинов. –Шу боисдан бундай касб эгаларини ҳар қанча эъзозласак, ардоқласак арзийди. Зеро, тинчлик ҳукумрон юртда инсон буюк эзгу орзуларни кўнглига тугади.

Ахрор ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1856
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+