Ватан ҳимояси – улкан шараф ва масъулият

14.01.2019, 12:47

Ватан ҳимояси – улкан шараф ва масъулият

O‘zLiDeP Поп туман Кенгаши Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Ватан ҳимояси – улкан шараф ва масъулият” мавзуида тадбир ташкил этди.

Тадбирда мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, халқимизнинг фаравон ҳаётини таъминлашда Қуролли Кучларимизни фидокорона, машаққатли ва шарафли фаолиятилари ёшларга намуна бўлаётгани таъкидланди.

– Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари бетакрор юртимиз сарҳадлари, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилишда юклатилган барча вазифаларни пухта ва сифатли амалга оширмоқда, – дейди 9250 ҳарбий қисм аскари Олмос Қодиров. – Эътиборлиси, кейинги йилларда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар натижасида чегарачи ҳарбий хизматчилар кечаю кундуз хизматларини сергаклик билан олиб бормоқда.

Тадбирда она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+