Ўзбекистон Қуролли кучлари: ишончли ҳимоя, тоғдек таянч

14.01.2019, 12:51

Ўзбекистон  Қуролли  кучлари: ишончли ҳимоя,  тоғдек таянч

O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзуида байрам тадбири ўтказди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими, маданият бўлими, ёшлар иттифоқи туман кенгаши, вилоятдаги ҳарбий қисмлар хизматчилари ҳамда партия фаоллари қатнашди.

–Ўтган йиллар давомида юртимизда жаҳон талабларига тўла жавоб берадиган, замонавий қурол-яроғ, техника ва етук ҳарбий мутахассисларга эга профессионал Қуролли кучларимиз шаклланди, – дейди туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор А.Муйдинов. – Бугун миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани ҳам соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Тадбирда 8-сонли Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Абдужаббор ЭРНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+