O‘zLiDeP фаоли ёшлар учун ҳарбийлашган спорт мактаби очди

14.01.2019, 18:11

O‘zLiDeP фаоли ёшлар учун ҳарбийлашган спорт мактаби очди

O‘zLiDeP фаоли, тадбиркор Н.Ҳамроқулова ташаббуси билан Бағдод туманида “Мангуберди издошлари” нодавлат таълим муассасаси очилди.

Шу муносабат билан куни кеча мазкур ҳарбийлашган спорт мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

–Бугун ҳарбийлашган спорт мактабимизга 5-6 синф ўқувчиларидан 40 нафарини қабул қилдик, – дейди Н.Ҳамроқулова.– Уларнинг кўзларидаги ватанга бўлган муҳаббат, эртанги кунга интилишни кўриб очиғи, хурсанд бўлдик. Келгусида яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиб, мактабимиз фаолиятини янада кенгайтирмоқчимиз.  

Таъкидлаш керак, бугун мазкур таълим муассасасида ўқувчи-ёшлар учун барча зарур шароитлар мавжуд. Эътиборлиси, малакали кадрлар ва офицерлар ўқувчиларга сифатли таълим беришга шай.

Шахноза ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    3260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shohista2021-06-27 09:15:36

Juda yaxshi sayt ochibsizlar ishlarizga rivoj tiliman men ham õquvchilar safida bõlishni istardim lekin men bu yil 9- sinfga õtaman ushbu maktabga 5- 6- sinfdan olasizlar adashmasam afsus kechikibman@!!!


Машхура2021-01-31 19:58:03

Углими укитмокчиман


Тошкораев Самижон2021-01-22 21:02:49

Шу харбий мактабда укийдигон кизим бор нима килиш керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+