Гулистон ва Бўстон МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда 15 муаммо жойида ҳал этилди

15.01.2019, 15:29

Гулистон ва Бўстон МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда 15 муаммо жойида ҳал этилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Янгиқўрғон туманидаги Гулистон ва Бўстон маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Унда партия вилоят, туман Кенгаши масъуллари, туман Адлия бўлими, молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Қабулда фуқаролардан асосан, уй-жойга бўлган эҳтиёж, ишга жойлашиш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, кредит маблағи олиш, электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминлаш каби масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. 

– Мулоқот жараёнида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечими топилди, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Музаффар Тўхтасинов. – Масалан, аҳоли томонидан келиб тушган 20 га яқин мурожаатдан 15 таси жойида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар қўйилди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+