Каттақўрғонлик ёшларга Президент Мурожаатномаси тарғибот қилинди

15.01.2019, 15:31

Каттақўрғонлик ёшларга Президент Мурожаатномаси тарғибот қилинди

O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ҳудуддаги “Нокус” МФЙда Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда сўз олган Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фурқат Наджимов Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ҳақида ёшларга батафсил маълумотлар берди.

–Мурожаатномада ёшлар ҳаётига доир кўплаб долзарб вазифалар белгилаб берилди, – дейди  Ф.Наджимов. – Айниқса, ёш авлод тарбияси, уларнинг теран ақл-идрок, юксак маънавият соҳиби бўлиб камол топишида сиёсий партияларнинг ўрни, ёшларни турли оқим ва иллатлар таъсиридан асраш борасида масъулиятини ошириш бўйича билдирган фикрлари жуда ўринли бўлди. Энди мазкур вазифалар ижросини таъминлашга жиддий киришиш лозим. 

Тадбирда ёшларга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси ҳақида ҳам маълумотлар берилди, бу борада ёшларнинг таклифлари олинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1108
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-15 18:09:22

Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган тадбирларни ташкил этиш, бу борада амалий ишларни олиб бориш партиямиз ҳар бир фаолининг, партиядан сайланган ҳар бир депутатнинг доимий иш бўлиши зарур ва шарт! Бу борада Каттақўрғонлик партиядошларимиз томонидан олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+