O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 2019 йилда ҳам тадбиркор аёлларни рағбатлантирувчи истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этади (+видео, фото)

15.01.2019, 16:23

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 2019 йилда ҳам тадбиркор аёлларни рағбатлантирувчи истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этади (+видео, фото)

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёллар билан ишлаш бўлими Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаолиятининг устувор вазифалари” мавзуида тадбир ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, ҳудудий партия ташкилотларининг аёллар масалалари бўйича раис ўринбосарлари ва бўлим мудирлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди. 

ВИДЕО: 

Тадбирда 2018 йилда партия “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, аёлларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоб қилиниб, 2019 йилда унинг давомийлиги юзасидан дастурий йўналишлар белгилаб берилди.

Таъкидланганидек, O‘zLiDeP хотин-қизларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш, жамиятдаги мавқеини ошириш, ўз бизнесларини йўлга қўйишга қаратилган кўплаб партиявий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этган. Хусусан, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Бунёдкор аёллар”, “Ишбилармон аёл” лойиҳалари шулар жумласидандир. Мазкур лойиҳалар хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қизларни оилага тайёрлашга хизмат қилмоқда.  

Тадбирда партия “Аёллар қаноти” “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мазкур лойиҳаларни янада самарали ташкил этиш, сифат кўламини оширишга жиддий эътибор қаратаётгани таъкидланди. Хусусан, Мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, хотин-қизларларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни иш билан таъминлаш, айниқса, қишлоқларда яшаётган ёш қизларни тадбиркорликка кенг жалб этишга қаратилган турли партиявий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этади. Бу йўналишда “Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳлари” фаолиятини янада кучайтириши, фермер ва тадбиркор хотин-қизларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳасини амалга ошириши қайд этилди.

Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан яқин ҳамкорликда ишлаш, аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, диний, ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини ўрганиб, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар бериш, нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш каби масалалар O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг устувор вазифаси бўлиб қолади.

Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросига қаратилган “Фаровон оила” лойиҳаси, “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори”, “Дурдона” маърифий лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиши айтиб ўтилди. “Оила маънавият булоғи”, “Оила соғлом экан жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан мамлакат барқарор”, “Китоб – маънавият бешиги”  мавзуларида туркум давра суҳбатлари ва танловлар ўтказиши таъкидланди.  

Тадбирда шунингдек, Мурожаатнома нафақат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий ҳаётимизда, балки қонун ижодкорлиги билан боғлиқ жараёнларда ҳам ғоят катта аҳамият касб этиши, унда баён этилган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини янада юксак босқичга кўтаришга қаратилгани қайд этилди.

Тадбир сўнгида 2019 йилда ҳам тадбиркорлигини бошламоқчи ёки кенгайтирмоқчи бўлган барча хотин-қизларни партия лойиҳаларида фаол иштирок этишини таъминлашга йўналтирилган вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2082
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-01-18 15:54:47

2019 йилда партия “Аёллар қаноти” томонидан амалга ошириладиган ишларида муваффақият тилайман.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-15 18:05:24

Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, маданий-маърифий тадбирларни кучайтириш билан биргаликда ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни ҳам қўллаб-қувватлаш борасида партия лойиҳалари аалга оширилса, партиямиз ғоялари аҳолининг бу қатламига ҳам кўпроқ кириб борар эдим менимча. Партия "Аёллар қаноти"га бу борадаги ишларига омад тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+