O'zLiDeP сайёр қабулида хонқалик Шарофат Бекчанова “O’zbekinvest” ЭИМСКга ишга жойлашди

16.01.2019, 19:58

O'zLiDeP сайёр қабулида хонқалик Шарофат Бекчанова “O’zbekinvest” ЭИМСКга ишга жойлашди

Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ойбек Абдуллаев “Бунёдкор” маҳалласида сайловчилар билан учрашди.

Қабул давомида аҳоли томонидан асосан автомабиль йўлларининг таъмирталаб эканлиги, табиий газ босимининг пастлиги, кўчаларда электр симёғочлар ўрнатиш, ишсизлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

–Иш масаласида кўп ташкилотларга мурожаат қилдим, лекин ҳаммаси “ўзимиз чақирамиз” дейишдан нарига ўтмади, – дейди “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Ш.Бекчанова. –Бугун бир куннинг ўзида депутатимиз кўмагида маълумотим тўғри келганлиги сабаб “УЗБЕКИНВЕСТ” ЭИМСКга суғурта агенти қилиб ишга жойлашдим. Депутатимизга катта рахмат, бунинг учун улардан миннатдорман.

Қабулда шунингдек, Хонқа шаҳарчасидаги “Бунёдкор” ва “Маҳорат” МФЙ биносининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун керак бўладиган маблағ O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ойбек Абдуллаев томонидан ҳомийлик асосида тўлаб берилди.

Ҳал этилмай қолган бошқа масалалар эса депутатлик назоратига олинди.

Ш.ҚУРАМБАЕВА,

O'zLiDeP Хонка туман Кенгаши

 ижрочи котиби

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+