O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов қувалик фермер ва томорқа ер эгалари билан учрашди

16.01.2019, 20:04

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов қувалик фермер ва томорқа ер эгалари билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов фермер ва томорқа ер эгалари билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Қува туманидаги “Қува томорқа илмий амалий маркази” МЧЖга ташриф буюрди.

Ташриф чоғида партия раҳбари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят, туман Кенгаши раислари ҳамда  фермер ва томорқа ер эгалари билан суҳбатлашди.

Учрашувда А.Хаитов қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Янги лойиҳалар асосида иссиқхоналар, пакана ва ярим пакана боғлар барпо этиш, уларнинг ҳар бирига туманнинг энг илғор томорқачиси,  илмий ходимини бириктириш лозимлиги таъкидланди. Танлаб олинган майдонларда энг илғор, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий марказ ташкил килиш, мевали ва манзарали дарахтлар мажмуасини барпо этиш яхши натижа бериши айтиб ўтилди.

Учрашувда томорқаларда 10 турдаги наъмунавий иссиқхоналарни тажриба тариқасида барпо этишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+