O‘zLiDeP депутати кўмагида аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилди

16.01.2019, 20:09

O‘zLiDeP депутати кўмагида аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилди

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси P.Алмухамедов ҳудуддаги “Олтин водий” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

Учрашув давомида фуқаролар томонидан 10 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.  

Хусусан, “Олтин водий” МФЙдаги И.Каримов кўчаси, 130-уй, 85-хонадонда яшовчи Атиргул Эгамова уйининг том қисмида сув ўтаётганини айтиб, шу масалада кўмак сўради. Унинг мурожаатини Навоий шаҳар 8-сонли уй-жойдан фойдаланиш идораси раҳбари ўз зиммасига олиб, ижобий ҳал этиб беришини маълум қилди.

Шу ҳудудда яшовчи Орзигул Агешова “П.Очилова” кўчасидаги 25-уйнинг олди томонидаги йўллар таъмирталаб бўлиб қолганини айтиб, йўлни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаатини Ободонлаштириш бошқармаси ходими ўз зиммасига олиб, яқин кунларда ҳал этишга ваъда берди.

Учрашувда фуқаролардан бандлик, уй-жой ва бошқа масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси P.Алмухамедов томонидан тегишли ташкилотларга сўров юборилди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1286
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q. Eshqorayeva Navoiy viloyati, Uchquduq tumani2019-01-18 18:38:13

Hududlarda o'tkazilayotgan sayyor qabullarning samaradorligi toboro ortib xalqqa foydasi tegmoqda. Bu esa o'z navbatida xalqning deputatga va partiyaga bo'lgan ishonchini ortishiga sabab bo'ladi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+