Сурхондарёда O‘zLiDeP вакиллари Мурожаатнома тарғиботига бағишланган семинар ташкил этди

16.01.2019, 20:11

Сурхондарёда O‘zLiDeP вакиллари Мурожаатнома тарғиботига бағишланган семинар ташкил этди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган семинар ўтказди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасида  барча соҳа ва йўналишлар бўйича ўртага ташланган масалалр Ватанимиз  келажагига дахлдорлиги билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмагани, бу эзгу мақсадлар “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ҳаётбахш ғояга асосланишини қайд этишди.

–Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасини барча юртдошларимиз қатори мен ҳам чуқур ҳаяжон билан тингладим, – дейди O‘zLiDeP фаоли Бобур Ҳайдаров. – Очиғи, Мурожаатнома баён этилган ҳар бир масала юзасидан билдирилган аниқ далил, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари барчанинг айни кўнглидаги гап бўлди. Энди фақат Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини  таълимлаш керак.

Тадбир сўнгида O‘zLiDeP ташкилотлари ҳамда гуруҳлари зиммасидаги вазифалардан келиб чиқиб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зиёдахон Рахмонова Қува туман Кенгаши раис ўринбосари2019-01-17 14:57:40

Президентимиз мурожаати хар бир партия ходимини дастурамали бўлиши керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+