O‘zLiDeP фарғоналик тарафдорларимизга Мурожаатнома моҳиятини тушунтирди
16.01.2019, 20:14
Фарғонада O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, O‘zLiDeP мамлакатимизга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғояларини рўёбга чиқаришга қаратилган турли партиявий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиши таъкидланди.
–Жорий йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилингани зиммамизга катта масъулият юклайди, – дейди Фарғона вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Н.Элчиева. – Нега десангиз инвестиция билан бирга ҳудудларга янги технологиялар, малакали мутахассислар кириб келади. Энг муҳими, тадбиркорлик жадал ривожланади.
Тадбирда шунингдек, 2018 йилда “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастурлари ижросини таъминлашга сусткашликка йўл қўйилгани қайд этилди, 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
O‘zLiDeP Фарғона вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Билдирилган фикрлар
Зиёдахон Рахмонова Қува туман Кенгаши раис ўринбосари2019-01-17 14:53:58
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб хар бир туман Кенгаши ўзидан келиб чиқиб хулосалар қилинди ва қилинадиган ишлар юзасидан чора- тадбирлар белгиланди.