Имкониятларимиз янада кенгаяди

17.01.2019, 23:33

Имкониятларимиз янада кенгаяди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа ер хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори биз фермерларга, ер эгаларига катта имкониятлар эшигини очиб берди. Ўз вақтида қабул мазкур ҳужжат фермерларнинг юрт равнақи, дастурхонлардаги баракага дахлдорлик ҳиссини кучайтиради.

Қарорда белгиланган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни кенг жалб этишни жадаллаштириш масалалари айни кўнглимиздаги муаммоларнинг ҳал этилишида муҳим қадам бўлади.

Илгари насослар орқали суғориладиган адирлик ерларда катта ҳаражат сарфлаб сув чиқарилиб, кўп миқдордаги сувни эгатлар орқали оддий усулда суғорилар эди. Тажрибада эса кўп миқдордаги сувни юқорига чиқариш пастдаги унумдор экин майдонларини шўрлатиб, захлатиб юбориши яққол кўриняпти. Айни хавфнинг олдини олишда қарорда кўрсатилган томчилатиб суғоришни оммалаштириш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, ўзим раҳбарлик қилаётган “Самарагрозоовет” МЧЖнинг мавжуд ёрдамчи хўжаликларида яъни, 1,8 беҳизор, 3 гектарли иссиқхона, 16 лимонария, 50 сотихли хандон писта, Асака адирликларининг энг юқори чўққисида  ташкил қилинган 1 гектар ер майдонидаги интенсив ёнғоқзорларда томчилатиб суғориш усулини татбиқ қилишда қийналганмиз. Энг ёмон томони, юқорига сув ташишда енгил автомашинадан фойдаланганмиз. Эндиликда мазкур қарор орқали ушбу усулнинг кенг амалиётга татбиқ қилиниши биз каби ер эгаларининг ишини анча енгиллаштиради.

Таъкидлаш керак, 2006 йилдан буён фермерлик ҳаракатини кенгайтиришга алоҳида аҳамият берилиб, соҳани ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Шунга қарамай айрим фермерлар ўз ишига бефарқ қараб, ўзига юклатилган вазифани адо этишга сускашликка йўл қўймоқда. Шу кунга қадар сувдан кўтарилмаган ғалвир энди қарорда қайд этилган бандлар билан қонуний тартибга солинади. Бу муаммони ҳал этишда республика ишчи гуруҳинининг тузилиши, уларнинг назорати барча мавжуд камчиликларга, хатоларга барҳам беради.

Ҳа, бугун ишлайдиган вақт келди. Энди қарорга мувофиқ, ўз юкини бировнинг елкасига юклашга ўрганган, шартнома режасини вақтида бажармаган ер эгаларининг ижара шартномалари бекор қилинади.

Баҳодир АҲМЕДОВ,

Андижон вилоятидаги

“Самарагрозооветсервис”

МЧЖ раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+