Рақамли иқтисодиёт – давр талаби

17.01.2019, 23:51

Рақамли иқтисодиёт – давр талаби

Ҳаракатлар стратегиясида “Электрон  ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш ва бу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш белгиланган.

Шу билан бирга, рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган айрим муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, давлат ахборот тизимларини ривожлантиришнинг ягона принцип­лари ишлаб чиқилмагани, ушбу соҳадаги тадбирлар ўзаро ва бошқа ахборот тизимлари билан узвий боғланмагани ҳолда амалга оширилаётгани, ўз навбатида, давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллашга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Президентимизнинг “Ўзбекис­тон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 апрелига қадар амалга оширилаётган лойиҳаларнинг танқидий кўриб чиқилишини ҳамда республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсад ва вазифаларига мос келадиган лойиҳаларнинг давом эттирилишини таъминлаш белгилаб берилди.

“Электрон ҳукумат” тизими рақамли иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис фармонда электрон ҳукуматнинг давлат, аҳоли ва бизнеснинг самарали ҳамкорлигини, шунингдек, жаҳоннинг рақамли маконига интеграциялашувини таъминлаш бўйича ягона миллий тизим сифатидаги мақсадли аҳамиятини белгилаш кўзда тутилган. Лойиҳалар бўйича ягона миллий дистрибьюторни ташкил этиш орқали яхлит жараён (ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, келишиш, товарлар, ишлар, хизматлар харид қилиш, шунингдек, уларни фойдаланишга топширишнинг ягона тизими) барпо этилади. Натижада мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллашиб боради, инвестиция иқлими ва ишчанлик муҳити яхшиланади.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, биз ёшларимизда тадбиркорлик ташаббусини ривожлантира олсак, уларга маблағлардан тўғри фойдаланишни ўргатсак, нафақат иқтисодий, балки кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этган бўламиз.

Гулшана ХУДОЁРОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    3432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+