Эндиликда OʻzLiDePга масофадан туриб аъзо бўлиш мумкин

17.01.2019, 23:55

Эндиликда OʻzLiDePга масофадан туриб аъзо бўлиш мумкин

Бу ҳақда OʻzLiDeP Олмазор туман Кенгаши ҳудуддаги “Ёшлик”, “Мустақиллик”, “Чаманбоғ” ҳамда “Юқори бешқўрғон” МФЙ аҳолиси учун ташкил этган сайёр қабулда маълум қилинди.  

Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгаши, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабулда сўз олган “Юқори бешқўрғон” МФЙда яшовчи Н.Ғаффоров асосий совуқ сув қувирлари ёрилиши хонадонига бир қатор муаммолар туғдираётганини айтиб, шу масалада кўмак сўради. Унинг мурожаатини OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Шермуратов ўз зиммасига олиб, тез кунларда ҳал этиб беришини маълум қилди.

Ҳудуд аҳли томонидан ҳуқуқий соҳага оид келиб тушган қатор мурожаатларга эса туман Адлия бўлими вакили батафсил жавоб берди.

Қабул давомида фуқароларга OʻzLiDePнинг Устав ва Дастурида белгиланган устувор йўналишлар ҳақида маълумот берилди, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

 Шунингдек, аҳолини OʻzLiDePга аъзоликка қабул қилиш учун “Онлайн” тизим йўлга қўйилгани, эндиликда 18 ёшга тўлган ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси масофадан туриб партияга аъзо бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сарвар Абдусаматов2019-01-18 00:42:20

УзЛиДеП партия ташкилоти томонидан йулга куйилган мазкур тизим партияга аьзо булиш истагидаги фукароларга бир катор кулайликлар яратади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+