Ватанпарварлик – олий фазилат

17.01.2019, 23:59

Ватанпарварлик – олий фазилат

OʻzLiDeP Яшнобод туман Кенгаши 77-сонли Ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатида шу мавзуда тадбир ўтказди.

Унда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда “Кафолат суғурта компанияси” АЖ вакиллари қатнашди.   

Тадбирда мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётгани таъкидланди.   

–Замонавий билим ва кўникмага эга, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугунги кунинг долзарб вазифаларидан биридир, – дейди O`zLiDeP  Яшнобод  туман Кенгаши аппарат раҳбари Мухайё Алимова. – Шу боис, бугун ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга жиддий эътибор қаратяпмиз.

Тадбир давомида интернатда 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган 342 нафар  ўқувчиларга “Кафолат суғурта компанияси” АЖ томонидан бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш полиси топширилди.

Тадбир сўнгида “Ватанпарварлик – олий фазилат” номли видеоролик намойиш этилди.

М.ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+