Мурожаатномада илгари сурилган ғоялар ҳар биримиздан юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади, дейишмоқда қашқадарёлик партиядошларимиз

18.01.2019, 21:51

Мурожаатномада илгари сурилган ғоялар ҳар биримиздан юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади, дейишмоқда қашқадарёлик партиядошларимиз

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган семинар ўтказди.

Унда партия вилоят ва туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгашларга O`zLiDePдан сайланган депутатлар, партия фаоллари ҳамда
оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари А. Шеров Мурожаатномада белгилаб берилган муҳим вазифалар тўғрисида маълумотлар бериб, маърузада партия вакиллари олдида улкан масъулиятли вазифалар турганини таъкидлаб ўтди.

– Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик Палатаси депутатларига мурожаатномаси халқимиз томонидан катта ҳаяжон билан кутиб олинди, – дейди А.Шеров. – Чунки Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси – дастурий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир. Шу боисдан, унда илгари сурилган ғоялар ҳар биримиздан юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади.

Тадбирда Мурожаатномада ва 2019 йил Давлат дастурида кўрсатилган лойиҳаларнинг бажарилишида депутатлик корпусларининг фаолиятини тубдан яхшилаш бугунги куннинг долзарб вазифалардан бири экани таъкидланди.

                                                                O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+