Ғалла ва мева-сабзавот кластерларининг илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш керак, дейди самарқандлик фермерларимиз

18.01.2019, 21:54

Ғалла ва мева-сабзавот кластерларининг илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш керак, дейди самарқандлик фермерларимиз

Кейинги йилларда Самарқанд туманида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошди. Бу деҳқонларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги ва турмуш фаровонлигини юксалтириш имконини бермоқда.

O‘zLiDeР Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд туман қишлоқ хўжалик бўлимида ташкил этилган тадбирда бу ҳақда алоҳида таъкидланди.

Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган тадбирда  маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар Мурожаатномадан келиб чиқиб, аграр соҳани ривожлантиришга доир қатор таклифлар  билдирди.

Хусусан, Самарқанд туманидаги “Давронова Машхура” фермер хўжалиги раҳбари Э.Ҳамдов ерлардан фойдаланишда аниқ соҳавий ёндашиш йўқлиги, ерлар ўз эгаларига берилмаётганини айтиб, биринчи галда ерни унумдорлиги бўйича танлаб, сўнгра шунга қараб маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун тажрибали агрономлар, мутахассисларни жалб қилиш ишни тизимли йўлга қўйишда яхши самара беришини қайд этди.

 “Жаҳонгир Боғлари” фермер хўжалиги раҳбари О.Илёсов эса ғалла ва мева-сабзавот кластерлари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантиришда камчиликлар мавжудлигини айтиб, бу борада жойларда ғалла ва мева-сабзавот кластерларининг илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш кераклигини таъкидлади.

Тадбирда Мурожаатномада илгари сурилган ғоялардан келиб чиқиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeР Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1163
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+