O‘zLiDeР СамДУ талабаларига Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тушунтирди

18.01.2019, 21:58

O‘zLiDeР СамДУ талабаларига Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тушунтирди

O‘zLiDeР Самарқанд вилоят Кенгаши Самарқанд давлат университетида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, профессор ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда Мурожаатнома мазмун-моҳияти ҳақида ёшларга батафсил маълумотлар берилди.

– Мурожаатномада ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида аввало мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди, – дейди O‘zLiDeР Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Фарид Хасанов. – Шу билан бирга ҳозирги глобаллашув, техника тараққиёти даврида ёш авлодни миллий қадриятларимизга содиқ, виждонли ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш, буюк аждодларимизнинг илмий меросини чуқур ўргатиш лозимлиги таъкидланди. Бу эса партиямиз “Ёшлар қаноти” зиммасига ҳам катта масъулият юклаши шубҳасиз.  

Тадбирда O‘zLiDeР мақсад ва вазифалари, партиянинг “Ёшлар қаноти” лойиҳалари ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

O‘zLiDeР Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1062
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари.2019-01-21 08:39:55

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, бу ўрта ва олий ўқув юртларининг келгусидаги ўқувчи ва талабалар базасини тубдан яхшиланишига олиб келади.Бу ишга далатимиз олдидаги энг муҳим вазифа деб қаралмоқда ушбу мурожатномада.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+