O‘zLiDeР мақсад ва ғояларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ наманганлик тиббиёт ходимлари тақдирланди

18.01.2019, 22:00

O‘zLiDeР мақсад ва ғояларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ наманганлик тиббиёт ходимлари тақдирланди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлашда патранаж ҳамшираларнинг ўрни” мавзуида амалий семинар ўтказди.

Унда Наманган шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, партия вилоят Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари ҳамда ОВА вакиллари қатнашди.

–Вилоятимизда бирламчи тизимда 7000 нафарга яқин тиббиёт ходимлари фаолият юритади. Шундан 3400 дан ортиғи патранаж ҳамшираларни ташкил этади, – дейди Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, O‘zLiDeР вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов.– Улар асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликни олдини олиш ва эрта аниқлаш билан боғлиқ масалаларга масъулдир.

Тадбир якунида O‘zLiDeР мақсад ва ғояларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари партия вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+