Эътиборга муносиб жавоб қайтаришга тайёрмиз

11.12.2017, 16:00

Эътиборга муносиб жавоб қайтаришга тайёрмиз

Муҳтарам Президентимиз Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллик тантанасида мамлакатимизнинг ўтган вақт мобайнида эришган ютуқларини эътироф этар экан, хали қилиниши зарур бўлганишларимиз ҳам кўплигини таъкидладилар. Хусусан, уларнинг халкимизнинг ҳукукий саводхонлигини ошириш, суд-ҳукук тизимини ислох килиниши, юртимиздаги ёшларга, айникса, тадбиркорларга каратилаётган эътиборларидан жуда хурсанд бўлдим.

Конституциямизда муҳрлаб қўйилган “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли” ҳамда “Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида” деган нормаларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида янги институт – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти таъсис этилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолияти такомиллаштирилиши, унинг жазони ижро этиш муассасаларида назоратни амалга оширишга оид ваколатлари кенгайтирилиши, адашиб жиноят йўлига кирган ёки содир этган қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган инсонларга яна бир бор имкон бериш, уларни жамиятга, оиласи бағрига қайтариш муҳим ижтимоий масалалардан бири ҳисобланиши хакидаги фикрлари  нафакат мени, балки бутун Ўзбекистон халқини тўлқинлантириб юборди.

Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган,  Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ.

Шу мақсадда яна бир муҳим ҳужжат – “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармон қабул қилиниши хам биз учун кувонарлидир.  Хулоса килиб айтганда, мазкур тарихий нутқ тўғрисида жуда кўп гапириш мумкин. У ерда гапирилган гаплар бутун Ўзбекистон аҳлининг ҳохиш иродаси билан чамбарчас боғлиқдир.

Умиджон Рустамов,

Халк депутатлари Хўжаобод туман Кенгаши депутати.

  • Кўрилди
    1010
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+