O‘zLiDeР Давлат дастури ижросини таъминлашда фаол қатнашади

18.01.2019, 22:34

O‘zLiDeР Давлат дастури ижросини таъминлашда фаол қатнашади

Президентимиз жорий йилнинг энг муҳим ҳужжатларидан бири – “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Шуни айтиш керакки, ушбу фармон ўтган йили бошланган ҳаётий ислоҳотларнинг узвий давоми бўлиб, иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиланишларга ҳуқуқий замин яратиб берди. Шу боис ҳам унинг ижроси нафақат ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотидан, балки ҳар биримиздан алоҳида масъулият талаб қилади. Ана шу мақсадда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, ўзининг комлекс Ҳаракат дастурини ишлаб чиқди ва шу асосда ишни самарали ташкил этишга қатъи         й бел боғлаган. 

Таъкидлаш жоизки, O‘zLiDeР Президентимиз Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг энг муҳим йўналишларидан бири бўлган иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида қатор устувор вазифаларни амалга оширишни мақсад қилган. Хусусан, дастурда кўрсатиб ўтилган макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат учун зарур шароитларни яратиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, “хуфёна” иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш борасида муҳим дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишда партиянинг муносиб иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Қолаверса, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимини ошириш, пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа йўналишлардаги кластерлар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш каби соҳалар бўйича ҳудудий ўқув-семинарлар ташкил этишни режалаштирган.

O‘zLiDeР Давлат дастуридаги ижтимоий ривожланиш соҳасида – аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамларнинг даромадларини ошириш, фан ва узлуксиз таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни муносиб турар жой билан таъминлаш ва фаровонлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, туризмни ривожлантириш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашади. Зеро, бу партия дастури ва сайловолди Платформасидаги устувор йўналишлардан биридир.

Умуман олганда, O‘zLiDeР Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича ўзининг алоҳида вазифаларини белгилаб олди ва йил давомида уларни бажариши учун барча куч ва имконятларини сафарбар этади.

Элмурод ПАНЖИЕВ,

O‘zLiDeР матбуот хизмати раҳбари

  • Кўрилди
    922
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-19 18:21:42

Нафақат депутат ёки партия фаоли, балки мамлакатда яшовчи, ўтказилаётган ислоҳотларга ўзини дахлдор деб ҳисоблайдиган, ўзининг ва оиласининг келгуси ҳаётига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро давлат дастури лойиҳасида иштирок этди. Шахсан мен ўзим ҳам 10 ортиқ таклифларим билан қатнашдим ва шундан 2таси давлат дастурида тўлиқ ҳисобга олинган, қолганларидан эса келгусида ҳисобга олиниши ҳақида маълумот берилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+