O‘zLiDeP электорат вакилларига Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди

21.01.2019, 21:03

O‘zLiDeP электорат вакилларига Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди

Шу кунларда O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Чимбой, Қонликўл, Шўманой ва Элликқалъа туманларида ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифаларнинг аҳамиятини партия фаолларига тушунтириш ва бу борада O‘zLiDeP олдида турган вазифаларни белгилаб олишдан иборатдир.

– Давлатимиз раҳбари парламентга йўллаган Мурожаатномада биз, депутатлар зиммасига катта вазифалар қўйди, – дейди Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Ганиев. – Албатта, ҳеч бир соҳадаги ислоҳотларга, айниқса, биз, депутатлар томошабин бўлишимиз керак эмас. Шундай экан, маърузада билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, депутатлик сўрови, тегишли ташкилот раҳбарлари ахборотларини эшитиш каби ваколатлардан кенг фойдаланиш керак.

Тадбирда мурожаатномадаги аниқ вазифаларни амалга ошириш орқали эл-юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида янги-янги марраларни қўлга киритиш мумкинлиги таъкидланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+