O‘zLiDeP депутати қўқонлик ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

21.01.2019, 21:06

O‘zLiDeP депутати қўқонлик ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳсинжон Абдураҳимов сайловчилар ишончини қозонган депутатлардан. Боиси, у халқ вакили сифатида аҳоли билан тез-тез учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиб келади.

Масалан, яқинда ҳудуддаги “Янги чорсу”, “Қўшчинор”, “Ат-термизий” МФЙда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди.  

–Очиғи, депутатимизнинг уйимизга келиб ҳолимиздан хабар олганидан жуда хурсанд бўлдик, – дейди “Қўшчинор” МФЙда яшовчи Т.Аҳмедов. –Барака топсинлар, оталарига раҳмат! Ҳеч қачон аҳоли муаммоларига бефарқ қарамайди, одамлар дарду ташвишига шерик бўлади. 

Ташриф чоғида халқ ноиби фуқаролар ҳолидан хабар олиш баробарида одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганди, уларни ҳал этиш чораларини кўрди.

O’zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот бўлими

  • Кўрилди
    1129
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+