Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги учун масъулмиз

11.12.2017, 16:07

Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги учун масъулмиз

Президентимизнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи юртимиздаги энг шарафли касб эгалари бўлган заҳматкаш бободеҳқонларимиз қаторида менинг ҳам қалбимда фахр ва ифтихор ҳисларини тошириб юборди. Юртимизда биринчи маротаба нишонланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамида иштирок этганлигимдан бахтиёрман. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, меҳнати ниҳоятда  шарафли, нони эса, қанчалик тотли ва ширин бўлган бу касб эгаларини ҳар қанча эъзозласак арзийди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бор имкониятларини ишга солиш, ёшларни иш билан таъминлаш, халқимизнинг бахтли эртаси учун жон куйдириш, ислоҳотларни янада жадаллаштириш ишига муносиб ҳисса қўшиш биз тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг муқаддас бурчимиздир.  Ватанга садоқат, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, одамларнинг маъмурлиги, бахтли эртаси учун жон куйдириш иш фаолиятимизнинг асосий мезонига айланиши зарур.    

 Истиқлолнинг дастлабки йилларида фермер хўжалигимиз ўрнига янги “Юрт ризқи” наслчилик  масъулияти чекланган жамиятга асос солдим.  Чорвачилик мажмуасида чорва моллари сонини сақлаб қолиш ва  маҳсулдорлигини оширишга эришиб, 100 киши учун  доимий иш ўрини яратдим.   

  Бугунги кунда жамиятимизда Украинадан келтирилган 600 бош “Қизилчўл” зотли чорва моллари парвариш қилинмоқда. Тажрибадан маълумки, соғиб олинган сутни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида сотиш хўжаликка яхшигина даромад келтиради. Шуни ҳисобга олган ҳолда молиявий кўмак олиб, сутни қайта ишлаш цехини ишга туширдик.   Соғиб олинган сутнинг асосий қисмини қайта  ишланиб, ўттиз турдаги маҳсулотлар жамиятимизнинг Қарши шаҳридаги “Шамс Юрт” савдо дўкони орқали аҳоли дастурхонига тортиқ этилаётир.  Иссиқхонамизда помидор, бодринг, лимон ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари  етиштирилиб, ишловчиларга арзон нархларда тарқатилаяпти. Маҳсулотларимизнинг бир қисми савдо дўконига чиқарилмоқда. Пахта ва ғалла етиштириш бўйича давлат шартномаларини ортиғи билан бажардик. Олинаётган фойда эвазига Касби туман марказида “Тиббиёт ташҳис маркази” бунёд этиб, ишга туширдик.     

   Фермерлар юртнинг ободлиги, ватан равнақи, халқ маъмурлиги йўлида астойдил жон куйдирадиган билимдон, сиёсий етук кишилар сифатида шаклланиб бормоқда.   Мамлакатимизнинг бахтли истиқболи йўлида қилинаётган эзгу ишлар катта самара бераётганлигини кўриб турибмиз. Фермерлик ҳаракати мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мевасидир. Ишонаманки, яқин йилларда фермерларимиз теран фикрлайдиган, эл-юрт равнақи йўлида эзгу ишларнинг ташаббускорлари сифатида одамларнинг ишончини қозонишади. 

Юртимизда бир йил давомида амалга оширилган ислоҳотларни кўриб, бахтли истиқбол сари дадил одимлаётганлигимизга имон келтирасан, киши. Бугун   озод Ўзбекистонимиздаги ҳар бир фуқарони ўз истеъдодини намоён этиш учун кенг имкониятлар эшигини очиб берилди.     Ҳар бир инсон ўзидаги тадбиркорлик қобилиятини ишга солса, фаровон ва бахтли турмуш кечириши аниқ. Ҳар бир кунимни бирор янгилик билан бошлашга ҳаракат қиламан. Зеро, тадбиркорлик инсонни фаровонликка, бахтли келажакка етаклайдиган нурли йўлки, унга жазм этган ҳар бир инсон нафақат ўзи, балки ҳамқишлоқлари, ватандошларининг маъмурлиги, бахтли келажагини ярата олади. Юртбошимиз нутқида билдирилган долзарб фикрлар биз ишбилармонлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади ва  эл-юрт фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга даъват этаверади.     

                            Нарсулло ХУДОЙБЕРДИЕВ,

  Касби туманидаги “Юрт ризқи” наслчилик  масъулияти чекланган жамияти раҳбари

  • Кўрилди
    1149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+