O‘zLiDeP кўмагида “ноль” қийматда бино олган тадбиркор 16 янги иш ўрни яратди

21.01.2019, 21:14

O‘zLiDeP кўмагида “ноль” қийматда бино олган тадбиркор 16 янги иш ўрни яратди

Марғилон шаҳрида яшовчи Муҳаррамой Садирова кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Ўтган йили тадбиркор яна бир хайрли ишга қўл урди.

O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши кўмагида “Асака банк” Марғилон филиалидан имтиёзли кредит олиб, ноль қийматда бино сотиб олди. Эътиборлиси, қисқа вақт ичида шаҳар марказида “Firdavs fitness ledi” номли  оилавий корхонани барпо этди.

Шу муносабат билан яқинда мазкур корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Нафиса Элчиева кейинги икки йилда вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган тизимли ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.  

– Дастлаб фаолиятимизни 6 нафар ишчи-ходим билан бошлаган эдик, – дейди М.Садирова. –Янги биномиз ишга тушгач яна 16 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Бунинг учун партия Марғилон шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадбирда корхона ходимлари томонидан тайёрланган модалар намойиши йиғилганларда катта таасурот қолдирди.

Ш.ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+